"Атлетико Мадрид" чоршанба оқшомида Испания кубоги ярим финалида "Барселона"га қарши жавоб ўйинини ўтказади - илк ўйин - 4:4.
"Матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне хабарига кўра, ушбу ўйинда жамоа дарвозасини аргентиналик Хуан Муссо қўриқлайди. Словениялик Ян Облак эса захирада қолади.
Муссо жорий мавсумда Мадрид клуби сафида Испания кубогида 6 та ўйинда 5 та гол ўтказиб юборди ва 4 марта дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.