Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал

Испания кубоги. "Отишма"га айланиб кетган ўйинда "Реал" қўшимча таймларда киритилган гол эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, финалга чиқди

Баҳо:
+ | -2

"Реал" Испания Кубоги 1/2 финал жавоб учрашувида "Реал Сосьедад" билан дуранг ўйнади - 4:4. Ўйин "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Андер Барренечеа ҳисобни очди. Орадан унча кўп вақт ўтмай Винисиус Жуниор гол урди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

72-дақиқада Давид Алабанинг автоголи эвазига меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди, кейин эса учинчи голни Микел Оярсабаль киритди. Мезбонлар 6 дақиқа ичида жавоб голларини уришга муваффақ бўлди - Жуд Беллингем ва Орельен Тчуамени ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қўшиб берилган дақиқаларда Оярсабаль дубль қайд этди ва "Реал Сосьедад" асосий вақтда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди, шунинг учун жамоалар яна 15 дақиқадан икки бўлим ўйнашди, чунки биринчи ўйинда Мадрид жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

115-дақиқада мадридликлар ҳимоячиси Антонио Рюдигер қўшимча бўлимлар бошида захирадан майдонга тушиб, ҳисобни тенглаштирди. Икки ўйин натижасига кўра, Карло Анчелотти жамоаси Испания кубоги финалига йўл олди ва у ерда "Атлетико" - "Барселона" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 03:15, 02.04.2025.
Ўқилди: 2429 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик