Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Артета: "Тасаввур қиляпсизми, бир ҳафтада 4 та ҳимоячимиз жароҳат олди"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 30-турида "Фулхэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) жамоа ҳимоячилари Габриэль Магальяэс и Юрриен Тимбер жароҳатлари ҳақида фикр билдирди.

"Улар бу жамоанинг икки футболчиси, улар ҳеч қачон майдонни тарк этишни истамайдилар. Габриэль тиззасида нимадир сезди, жароҳати қанчалик жиддий эканини билмаймиз. Юрриенга келсак, у ҳам ўйин бошида ўзини ноқулай ҳис қила бошлади. У ўйнашни давом эттира олди, аммо охир-оқибат майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳолатнинг салбий томони. Унинг тиззасида муаммо бор.

Бугун Мартинеллига қараб, у уч ойни ўтказиб юборди, дейиш мумкин. Букайога қараб - тўрт ой. Жесуз - деярли бутун мавсум давомида ўйнамади. Бу жароҳатлар билан ҳозирги ҳолатимизга қандай этиб келдик? Бен Уайт бу мавсумда умуман иштирок этмади.

Тасаввур қиляпсизми? Биз бир ҳафта ичида тўртта ҳимоячини йўқотдик - Калафьори, Бен Уайт, Юрриен ва Габриэль Магальяэс. Бизда яна тўрттаси бор, улар ишни бажариш учун етарлича мотивацияга эга" - деди Артета.

Киритилди: 13:47, 02.04.2025.
Ўқилди: 1140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик