Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Манчестер Юнайтед" "Реал"нинг асосий футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид"нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Феде Вальверде сўнгги йилларда Карло Анчелотти тизимидаги асосий фигурага айланди.

Ҳозир унга ёзда майдон марказини сезиларли даражада кучайтиришга интилаётган "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Инглиз клуби ярим ҳимоячининг трансфери учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Манчестер уругвайлик футболчини узоқ муддатли сармоя ва жамоанинг Премер-лигадаги янги юзига айланиши мумкин бўлган салоҳиятли етакчи сифатида кўрмоқда. Бироқ "Реал Мадрид" 2029 йилгача шартномаси бор ва таркибда муҳим ўрин тутадиган футболчи билан осонликча хайрлашмоқчи эмас. "Манчестер Юнайтед"нинг таклифи жиддий бўлишига қарамай, "Реал Мадрид" раҳбариятини ишонтира оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Жорий мавсум уругвайлик футболчи “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 13:03, 04.04.2025.
Ўқилди: 1873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.