Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

УЕФА Мбаппе, Рюдигер ва Себальосга жазо тайинлади

Баҳо:
+1 | -

УЕФА расмий сайтида Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари Килиан Мбаппе, Антонио Рюдигер ва Даниэль Себальосга нисбатан интизомий иш бўйича қарор қабул қилингани ҳақида маълум қилинди. Улар аввалроқ Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб баҳсида «Атлетико»га қарши ўйинда (1:0, 4:2 пен.) номақбул хатти-ҳаракатлар содир этганликда айбланган эди.

Рюдигер 40 минг, Мбаппе эса 30 минг евро миқдорида жаримага тортилиб, ҳар икки футболчига УЕФА мусобақаларида бир ўйинлик шартли дисквалификация тайинланди. Агар улар бир йил давомида яна шундай қоидабузарлик қилса, дисквалификация амалга оширилади.

Себальос эса 20 минг евро миқдорида жаримага тортилди, бироқ у дисквалификация қилинмади.

Шунингдек, УЕФАнинг ахлоқ ва интизом инспектори мазкур учрашувда «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг хатти-ҳаракатини ҳам ўрганган, бироқ натижада унга нисбатан интизомий иш очилмади.

Аввалроқ ОАВда «Атлетико» клуби «Реал» футболчиларининг хатти-ҳаракатларидан шикоят қилиб, УЕФАга видеолавҳалар юборгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу видеоларда Винисиус Жуниор ва Рюдигер рақиб мухлисларини қўзғатувчи ишоралар қилгани, Мбаппе эса «Атлетико» футболчиларига нисбатан ҳақоратомуз ҳаракатлар кўрсатгани акс этган. Кейинроқ УЕФА мазкур футболчиларга нисбатан интизомий иш очди.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:50, 04.04.2025.
Ўқилди: 4786 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.