Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Марат Бикмаев: «Эртанги баҳс «аср ўйини» бўлади»

Баҳо:
+ | -

Терма жамоамиз аъзоси, Қозоғистоннинг "Актобе" клуби ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев "Проспорт Қозоғистон" нашрига интервью бераркан, Жанубий Кореяга қарши учрашувимизни "аср ўйини" деб атаган.

-Марат, Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралашидаги ҳал қилувчи ўйинлари яқинлашаётгани сезилиб турибдими?
-Ҳа, албатта. Нафақат Тошкент, бутун мамлакатда. Ҳамма шу ҳақда гапиряпти, жон куйдиряпти. Телевидение Кореяда тўғридан-тўғри трансляцияни ташкил қилади. Бутун халқимиз ушбу ўйинни кутиб яшамоқда.

-Кореяда кутилган натижага эришиш учун терма жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
-Эрон ва Қатардаги ғалабалардан сўнг имкониятларимиз бир мунча ошган. Аммо кўп нарса олдимиздаги ўйинларга боғлиқ. Асосийси шуни билиш ва ишониш керакки, биз куч жиҳатдан кореяликларга ютқазмаймиз. Мағлубият вазиятни анча ёмонлаштириб юборади. Бунга мухлисларимиз асло кўнишмайди. Бизга энг камида дуранг сув ва ҳаводек зарур. Агар ғалаба қозонсак, бу ЖЧга тўғридан-тўғри борамиз, дегани.

-Корейсларни меҳмонда мағлуб этиш мумкинми?
-У энди аввалги Корея эмас. Ўйлайманки, улардан амалда ҳаттоки уч очкони ҳам тортиб олиш мумкин. Асосийси, ҳамма охиригача курашиши лозим. Шунингдек, ортимизда фақат Ўзбекистон эмас, Қозоғистон ва бутун МДҲ турганини ҳам унутмаслик керак.

-Умуман олганда, энг муҳим баҳс уйдаги Қатарга қарши ўйин бўлиб қолмоқда... Сўнгги ўйиндаги ғалаба ЖЧга чиқиш учун катта аҳамият касб этиши мумкин.
-Йўқ, менимча энг муҳим ўйин эртага Кореяга қарши бўлиб ўтади! Бу ўта муҳим баҳс, ҳаттоки аср ўйини!

-Ростдан ҳам МДҲ халқларидан хайрихоҳликни ҳис қиляпсизми? Масалан, Украина ва Беларус мамлакатларидан...
-"Актобе" таркиби кўпмиллатли. Клубимдаги ҳамма жамоадошларим Ўзбекистонни Бразилияга чиқишини хоҳламоқда.

-ЎФФ мутасаддилари ёки мисол учун, мамлакат рахбарлари ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун молиявий томондан қандайдир мукофот ваъда қилишдими?
-Ҳозирча бу ҳақда гап бўлмади, лекин менимча, агар вазифани бажара олсак, барчаси албатта бўлади.

-Ўзбекистон терма жамоаси бугун ҳар қачонгидан-да кучайган, деган фикрга қўшиласизми?
-Ҳа, шундай. Терма жамоа аввал ҳеч ҳам бундай кучга эга бўлмаган. Таркиб жуда кучли ўйинчилардан иборат.

-Ниманинг эвазига, корейсларни ўз майдонларида мағлубиятга учратиш мумкин, деб ҳисоблайсиз? Ҳужумда ўйнашми ёки дастлабки дақиқалардан иккинча рақам остида ҳаракатланиш?
-Фикримча, иккинчи рақам остида ҳаракат қилавериш керак. Ҳимоядан ўйин ташкил қилган ҳолда, қарши ҳужумларга таяниб. Таваккал қилмаслигимиз лозим, чунки ҳозир хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

-Миржалол Қосимовнинг бош мураббийлик ўрнига келганига қандай қарайсиз? Абрамов пайтида нима етишмаганди?
-Абрамов бош мураббийлиги вақтида таваккал равишда ҳимоя унутилиб, барча кучлар ҳужумга қаратиларди. Қосимов даврида эса энди ҳимояда кўпроқ вақт ўтказяпмиз.

-Жамоа агар гуруҳда учинчи ўринни банд этадиган бўлса, нариги гуруҳнинг ҳам 3-жамоаси билан ўйнашига тўғри келади. Бу ўйинлардаги муваффақиятдан кейин эса Жанубий Американинг 5-жамоасига рўбаро келинади. Жаҳон чемпионатига бундан йўл билан боришнинг иложи борми?
-Ҳар қандай имкониятдан албатта фойдаланиш керак. Агар тақдир шуни ҳукм қилса, ҳеч қиси йўқ. Демак, бу ҳам бир синов.

-Ниманинг эвазига, сизнингча, Ўзбекистон Осиё етакчиларидан бири сифатида мустаҳкам ўринга эга бўлиб олди?
-Абрамовнинг ҳисобига. У фақат ғалаба учун майдонга чиқадиган мана шундай терма жамоа қурди ва буни Осиё кубогида 4-ўринни эгаллаб, исботлади ҳам. Қосимов эса ҳеч нарсани ёмонлаштирмаган ҳолда ўйинга ўз қарашлари билан ўзгартиришлар киритди.

Манба: www.prosportkz.kz
Киритилди: 22:51, 10.06.2013.
Ўқилди: 5663 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.