Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
22/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Ислом Исмоилов: «Кейинги ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Куч тежаш ниятимиз йўқ»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Энди Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги ўйин натижасини кутяпмиз. Катта эҳтимол билан кейинги босқичга чиқдик, деб ўйлаймиз. Хитой биз албатта енгишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди.

Футболчиларга ортиқча босим тушмаслиги учун сўнгги уч кун давомида улар билан доимий суҳбатлар олиб бордик. Барибир бу Жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган турнир бўлгани учун ҳиссиётлар кучли бўлади.

Мухлислар ва раҳбарият ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз.

Биринчи бўлимда рақибнинг қарши ҳужуми натижасида гол ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларга ўйинимиз яхши кетаётганини айтдик ва уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдик.

Биз Хитой терма жамоасининг 60-дақиқалардан сўнг ўтиш фазаларида муаммоларга дуч келишини олдиндан ўрганган эдик. Кутилганидек, улар чарчай бошлади ва биз айнан шу паллада ўз имкониятимиздан фойдаландик. Кейинги ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Куч тежаш ниятимиз йўқ", — деди Исмоилов.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 05:00, 07.04.2025.
Ўқилди: 1751 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик