"Арсенал"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Букайо Сака "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе даражасидан қанчалик узоқ эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Менимча, бу ерда ҳар ким ўз фикрини айтиши мумкин. Мен бу ерда ўтириб, улар мендан бир даража юқори эканлиги ҳақидаги гапларни айтишни хоҳламайман, чунки мен бундай деб ўйламайман.
Ҳамма ўз фикрини билдириш имконига эга", деди Сака журналистларга.