Кириш Регистрация

Скоулз - "Манчестер Юнайтед" ҳақида: "Менимча, Аморим ўз жамоасини ёқтирмайди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоанинг муаммолари ҳақида очиқ гапиришда давом этмоқда.

Пайшанба куни "қизил иблислар" Европа Лигаси 1/4 финалининг сафар ўйинида "Лион" билан дуранг ўйнади (2:2). Бир ҳафтадан сўнг "Олд Траффорд"да жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

"Менимча, Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг тараққиётига ишонмайди. Тўғрисини айтсам, унинг жамоаси ўзига ёқмайди, деб ўйлайман. Менимча, у энг яхши футбол жамоасини бошқармаётганини жуда яхши билади. У кўпроқ нарсани хоҳлаётгани аниқ. Буни унинг ўйинлар давомидаги хатти-ҳаракатларидан кўриш мумкин - у ҳар доим ҳафсаласи пир бўлгандек кўринади," - дея Скоулзнинг сўзларини келтиради BBC.

Киритилди: 08:24, 11.04.2025.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик