"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда Нидерландия терма жамоасида ишлаётган Рональд Куман Ханс-Дитер Флик жамоасидаги ҳозирги ҳолат ҳақида гапирди.
"Мен ҳали ҳам "Барселона" ўйинларини томоша қилишни яхши кўраман, чунки бу менинг уйим. Жамоадаги яхши муҳитдан фойдаланиб, муҳим совринларни қўлга киритиш вақти келди," - дея Куманнинг сўзларини келтиради испан ОАВ.
Шанба куни "Барселона" сафарда "Леганес"га қарши баҳс олиб боради.













