"Комо"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Деле Алли ўзи тўқнаш келган энг кучли икки рақиб номини айтди.
"Мен Мессини айтишим керак. Биз майдонда тўғридан-тўғри бир-биримизга қарши ўйнамадик, лекин мен учун Месси энг қийин рақиблардан бири. Бундан ташқари, Кевин де Брюйне. Биз у билан ўхшаш позицияларда ўйнадик. Мен унга яқин жойда эдим, майдонда ниманидир кўрардим ва "Илтимос, бу узатмани қилма," деб айтардим. Аммо у ҳар доим майдонни кўрган ва узатмаларни аъло даражада берган. Мен унга катта ҳурмат бажо келтираман," - деди Алли "Комо" матбуот хизматига.
"Комо" айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.













