Кириш Регистрация

Роналду жорий мавсумда 26 та ўйинда 23 та гол урди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Про-лигасининг 27-туридан ўрин олган "Ар-Риёд"га қарши ўйинда (2:1) иккита гол урган 40 ёшли "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду турнир тўпурарлари рўйхатида пешқадамликни мустаҳкамлади. Португалиялик форвард 26 учрашувда 23 та гол урди.

Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари рўйхатида "Аш-Шабаб" ҳужумчиси Абдерраззак Ҳамдаллоҳ 14 ўйинда 19 та гол урган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликни "Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема 15 учрашувда 17 та гол билан якунлаб турибди.

Умуман олганда, Роналду жорий мавсумда барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:43, 13.04.2025.
Ўқилди: 1224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.