Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Америкалик мураббий ва таҳлилчи Баҳодир Жалоловга рақиб танлади

Баҳо:
+ | -

Америкалик таниқли бокс шарҳловчиси, мураббий ва таҳлилчи Тедди Атлас ўз подкастида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳамда америкалик Ричард Торрес ўртасида профессионал боксда реванш жангини кўришни исташини айтди. Бу ҳақда Sports.kz хабар бермоқда.

Атлас икки боксчи ўртасидаги аввалги жанг — 2020 йилги Токио Олимпиадаси финалини эслаб ўтди. Ўша баҳсда Жалолов ғалаба қозониб, ўзининг илк Олимпия олтин медалини қўлга киритган эди.

Торрес — Олимпия кумуш медали соҳиби. Тахмин қилинг, уни финалда ким енгган? Албатта, Жалолов. У Олимпия чемпиони бўлган ва финалда айнан Торресни мағлуб этган. Ҳозир Баҳодирнинг рекорди 15-0, Торресники эса 13-0. Келинглар, бу жангни профессионал рингда кўрайлик! Мен шуни айтаман: агар Торрес яхши тайёрланмаса, у яна мағлуб бўлади, деди Атлас.

Маълумот учун, икки боксчи ҳам март ойида рингга чиққан. Жалолов Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Игор Шевадзуцкий устидан қийин ғалабага эришган бўлса, Торрес Лас-Вегасда италиялик Гуидо Вианеллони енгди.

Аввалроқ, Жалолов IBF рейтингида 13-ўринни эгаллагани хабар қилинган эди. Торрес ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасидан бир поғона юқорида жойлашган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:59, 14.04.2025.
Ўқилди: 1557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.