Кириш Регистрация

Хоккей. Арманистон Кувайтга ютқазиши натижасида Ўзбекистонда дивизион ғолиби бўлиш имконияти юзага келди

Баҳо:
+ | -

Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этмоқда. Бугун дивизион доирасида 3-тур ўйинлари ўтказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон устидан 20:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо бу ғалаба вакилларимиз кейинги дивизионга чиқиш учун етарли бўлмасди. Боиси, жамоамиз 2-турда Арманистонга қарши ўйинда катта устунликка эга бўлганига қарамай, буллитлар сериясида имкониятни бой бериб қўйганди. Шундан сўнг, жуда кўпчилик ушбу дивизионда Арманистон ғолиб чиқишини тахмин қила бошлади.

Аммо мезбонлар бугун Кувайтга қарши ўйинда ўзига керакли натижани қайд эта олмади. Кувайтликлар иккинчи бўлим ўрталарига келиб, рақиб дарвозасига 4 та шайба йўллашга улгурди. Шундан сўнг Арманистон "уйғонди" ва рақиб дарвозаси томон босим уюштира бошлади. Улар иккинчи тайм охиригача 2 та гол уришга эришишди.

Учинчи бўлим бошида арманистонликлар учинчи голни уришган бўлса, мезбонлар ҳисоб тенглаштирувчи голни асосий вақт тугашига 2 дақиқа қолганида киритишди — 4:4.

Учинчи бўлим сўнгида кувайтлик хоккейчи қоида бузгани учун меҳмонлар овертаймни бир киши бўлиб бошлашди. Арманистон эса бу устунликдан фойдалана олмади. Кувайтлик хоккейчи майдонга тушиб, жамоалар сон жиҳатдан тенглашгач, меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди ва кучли йўлланган зарба натижасида шайба Арманистон дарвозасига кириб кетди. Кувайт ғалаба қозонди — 5:4.

Ушбу ғалабадан кейин Кувайтнинг очколари 5 тага етган бўлса, Арманистон 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса 7 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Хоккейчиларимиз Индонезия (17 апрель) ва Малайсиз (19 апрель) устидан ғалаба қозонса, жаҳон чемпионатининг III дивизиони "B" гуруҳ йўлланмасини қўлга киритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:24, 17.04.2025.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик