Кириш Регистрация

Рэшфорд "Барселона" эътиборига тушишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган "Астон Вилла" форварди Маркус Рэшфорд Бирмингем клубидаги ўйинлари Европанинг етакчи клублари эътиборини тортишига умид қилмоқда, деб хабар беради talksport.

Жорий йилнинг қишида "Астон Вилла" Рэшфордни 40 миллион фунт эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олди.

Англиялик форвард янги клуби сафида барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

"Манчестер Юнайтед"га яқин манбаларнинг таъкидлашича, Рубен Аморим мураббийлик қилаётган пайтда футболчининг клубга қайтиш истиқболи катта эмас.

27 ёшли англиялик футболчининг ўзи "Барселона"га ўтишни маъқул кўрмоқда.

Рэшфорднинг "Астон Вилла"да қолиши эҳтимоли ҳақида манбанинг таъкидлашича, футболчи клубда маош сўровларини қисқартиришига тўғри келади. Ҳозирда футболчи ҳафтасига 350 минг фунт атрофида маош олмоқда.

Киритилди: 18:16, 17.04.2025.
Ўқилди: 1763 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик