Бугун Остон Ўрунов ва «Персеполис»ни Эрон чемпионатида жиддий ўйин кутяпти.
Мусобақа якунланишига 4 та тур қолганида Теҳрон клуби 51 балл жамғарган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Бугун Ўрунов жамоаси ўз майдонида, турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Сепахон» клубини қабул қилади.
Ушбу ўйинда қозонилажак ғалаба «Персеполис»ни 2-ўринга олиб чиқади.














