Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Мартинелли "Арсенал" таркибида 50 та гол урган энг ёш тўртинчи футболчи

Баҳо:
+ | -

20 апрель куни АПЛнинг 33-турида "Ипсвич" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди. Учрашувда Артета шогирдлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Канонирлар"нинг бугунги ўйиндаги иккинчи голига ҳужумчи Габриэль Мартинелли муаллифлик қилди. Бразилиялик футболчи учун бу гол муҳим воқеа бўлди - у "Арсенал" учун барча мусобақалардаги 50-голини киритди.

Squawka портали маълумотларига кўра, 23 ёшу 306 кун ичида Мартинелли "Арсенал" сафида 50 та гол урган энг ёш тўртинчи футболчига айланди (рекорд Премьер-лига ташкил этилганидан бери сақланиб келинмоқда). Авваллари бу кўрсаткичга фақат Тео Уолкотт (23 ёшу 235 кун), Сеск Фабрегас (23 ёшу 134 кун) ва Букайо Сака (22 ёшу 159 кун) эга бўлган.

Киритилди: 21:37, 20.04.2025.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.