Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Карлос Кейруш: «Кореяга уруш учун эмас, футбол ўйнагани келдик»

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоаси делегацияси аллақачон Жанубий Кореяда. Кеча Карлос Кейруш жамоаси билан илк машғулотларни ўтказди, дея хабар тарқатган Persian Football.

Манбанинг маълумот беришича, Ульсандаги илк машғулотлар ўта нам (78%) шароитда олиб борилган. Машғулотлар вақтида кореялик журналистлар португалиялик мураббийдан интервью олишга муваффақ бўлганлар.

Кейруш ўз сўзида "бу ерга уруш учун эмас, яхши футбол ўйнагани келгани"ни айтган. Шунингдек, Чой Канг Хининг Теҳрондаги шароитлардан нолиганига изоҳ берар экан, кореяликлар учун барча қулайликлар яратиб берилгани ва улар аъло шароитлар машғулотлар олиб боришганини таъкидлаган.

"Корея терма жамоасини мағлубиятга учратиш учун ўйингача албатта қаттиқ тайёргарлик кўрамиз," деди мураббий маҳаллий журналистлар билан суҳбат якунида.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь, сешанба куни ЖЧ саралашининг Осиёдаги сўнгги тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон-Қатар ва Эрон-Ж.Корея учрашувлари бўлиб ўтади.

Манба: www.persianfootball.com
Киритилди: 08:32, 14.06.2013.
Ўқилди: 9947 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.