Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Сон Хеунг Мин: «Некунамнинг кўзёш тўкишига ваъда бераман»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея ва Эрон бош мураббийлари ўртасидаги ахборот кураши чўққисига чиққан бир паллада бу жангга футболчилар ҳам қўшилган кўринади.

Бундеслигада "жавоҳир" деган ном олган ва  "Гамбург"нинг эндиликда собиқ хужумчиси Сон Хеунг Мин куни кеча Пажудаги терма жамоа базасида кореялик журналистларга қисқача интервю бераркан жумладан шундай деди:

"Жавод Некунамдан яхши хотиралар қолмаган. 18 июнь куни унинг қонли кўзёшларига гувоҳ бўлишингизга ваъда бераман. У ўтган йили Эрондаги ўйинда майдонда ноинсоний харакатлари билан ёдимда қолган. Ҳакам қарамай, турганида оёғимга зарба беравериб ҳам жисмонан, ҳам руҳан мени ишдан чиқариш пайида бўлди. Эронни кучли жамоа деб ўйламайман. Биз уларни мағлуб эта оламиз".

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрда Теҳрондаги ўйинда Сон Хеунг Мин учрашувнинг 53-дақиқасида Ким Бо Кёнгнинг ўрнига майдонга тушганди.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.sports.donga.com
Киритилди: 08:36, 14.06.2013.
Ўқилди: 16359 марта.
Фикрлар: 120 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.