Лерой Сане "Бавария" билан шартномасини узайтиради.
Bild хабарига кўра, томонлар 3 йил муддатга мўлжалланган янги келишувни келишиб олган. Битим келаси ҳафта ёпилиши кутилмоқда.
Футболчининг маоши йилига 10 млн еврони ташкил этади. Шунингдек, Лерой бонуслар сифатида ҳар мавсумда 5 млн еврогача маош олиши мумкин бўлади.
29 ёшли вингер Бундеслиганинг жорий мавсумида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.













