"Барселона" вингери Ламин Ямал Испания кубоги финалида "Реал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фаолиятидаги тўртинчи совринни қўлга киритди. Ушбу ўйинда у иккита голли узатмани амалга оширди.
Испания кубоги совринидан ташқари, футболчида 2024 йилги Европа чемпионати, Испания Суперкубоги ва 2022/23 йилги мавсум Испания чемпионатидаги ғалабалар учун мукофотлар бор.
Испания кубогини қўлга киритган вақтда футболчининг ёши 17 ёш-у 287 кун эди.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 30 апрель куни Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Интер"га қарши ўтказади. Ўйин Барселонада бўлиб ўтади.













