Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

«Манчестер Сити» собиқ футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси ва ҳозирги футбол таҳлилчиси Ричард Данн Пеп Гвардиола жамоасидаги марказий ҳимоячилар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Жорий йилнинг январ ойида «шаҳарликлар» ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни ўз сафларига қўшиб олишган эди. Уларнинг ёнидан Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, Мануэль Аканжи, Натан Аке ва Жон Стоунс каби марказий ҳимоячилар ҳам жамоа сафида ҳаракат қилмоқда. Аммо охирги икки футболчи — Аке ва Стоунс ҳозирда жароҳатдан тикланмоқда ва умумий ҳисобда 29 та ўйинни ўтказиб юборишди.

Яқин вақтгача Аканжи ҳам елка мускуллари билан боғлиқ муаммолар туфайли икки ойга сафдан чиққан эди. Шу билан бирга, Диаш, Аке ва Аканджи 2027 йилда эркин агент сифатида клубни тарк этишлари мумкин, Стоунснинг шартномаси эса кейинги мавсум якунланади.

Ричард Данн Гвардиоланинг ёш ва тажрибали ҳимоячиларни биргаликда ушлаб туриш кераклиги ҳақидаги фикрига қўшилди:  

«Ёш марказий ҳимоячилар жуда яхши бўлиши мумкин, лекин тажриба ҳар доим керак»,— деди у. «Менимча, Ҳусанов “Манчестер”га ўтганидан бери ҳақиқатан ҳам ўзини кўрсата бошлади. Рейсни камроқ кўрдик, лекин у ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. Муаммо шундаки, клубда жуда кўп футболчилар бор ва улардан осонлик билан воз кечиш ёки уларни тезда алмаштириш мумкин эмас.

Агар Стоунс ва Аканжи соғлом ҳолатга қайтса, уларнинг қай даражада яхши эканлигини кўрасиз. Ҳамма билади — улардан яхшироқ ҳимоячилар жуда кам. Шунинг учун сон жиҳатидан оладиган бўлсак, беш нафар марказий ҳимоячи ва икки ёш ҳимоячига эга бўлиш — жуда тўғри ёндашув», — деди Данн.

Киритилди: 23:24, 29.04.2025.
Ўқилди: 9149 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4358]

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4224]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [3805]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3167]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3018]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [2952]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [2851]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2737]

Испания кубоги. «Альбасете» — «Реал» — 3:2 (видеошарҳ) [2719]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.