Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

"Ливерпуль" етакчиси чемпионликдан сўнг клубда қолишга қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер клуб билан шартномасини узайтириб, "Энфилд"да қолишга тайёр, дея хабар бермоқда TEAMtalk нашри.

Бразилиялик дарвозабон 2018 йилда "Рома"дан 56 миллион фунт эвазига "қизиллар" сафига келиб қўшилган ва футбол тарихида Кепа Аррисабалагадан кейин иккинчи энг қиммат дарвозабонга айланганди. Ўшандан бери у "Ливерпуль"га саккизта совринни қўлга киритишга ёрдам берди - ва сўнгги, ўта ҳиссиётли АПЛ чемпионлиги бу муваффақиятли даврнинг ҳақиқий тожига айланди.

Алиссоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ, "Ливерпуль" футболчининг нархи юқори бўлиб турганда максимал фойда кўриш учун уни шу ёздаёқ сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Айниқса, Алиссоннинг ўзи карьерасидаги янги чақирувга очиқ деган тахминлар фонида.

Бу миш-мишлар Мамардашвилининг ўтган йилги трансферини ҳам қўллаб-қувватлади - дарвозабон "Валенсия"дан 29,5 миллион фунт эвазига ўтди, аммо у испан клубида яна бир мавсум ижара асосида қолди. Аммо чемпионликни нишонлаганидан кейин Алиссон режаларини ўзгартирган ва энди "Энфилд"да қолмоқчи.

Қўшимча қилиш жоиз, бразилиялик футболчи жорий мавсум "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ўтказиб юборган ва 13 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Киритилди: 18:37, 30.04.2025.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.