Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Мерино: "Парижга ғалаба учун сафар қиламиз"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Микель Мерино жамоаси сафарда Франциянинг "ПСЖ" жамоасидан учралган мағлубиятдан кейин ўзини тиклай олишига ишонч билдирди.

"Арсенал" кеча "ПСЖ"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи учрашувида Усмон Дембеленинг дастлабки голига жавоб қайтара олмади.

Бироқ, Мерино бу натижадан фожиа ясамайди ва Парижда “Арсенал” ҳар доимгидек ғалабага интилишига ваъда беради.

"Париж - саёҳат қилиш қийин, лекин биз ҳар доим ҳаммага қарши курашишимиз мумкинлигини кўрсатиб келганмиз. Ўйлайманки, биз жавоб ўйинида ғалаба қозонамиз.

Биз ҳамма жойда – "Бернабеу"да ҳам, Премьер-лиганинг исталган жамоасига қарши ҳам ғалаба қозона олишимизни аллақачон исботлаганмиз, шунинг учун бу бизга катта ишонч бағишлайди.

Биринчи ўйин натижаси ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки бу жамоанинг руҳи шундаки, биз доимо ғалаба қозонишни хоҳлаймиз ва Парижга уч гол фарқи билан кетганимизда ҳам шундай бўлганди.

Биз ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имкониятларга эга бўлдик, аммо буни уддалай олмадик, аммо жамоа ўзига ишонч, жавоб ўйини учун кучга тўла. Бизда мухлисларимиз ва ўзимиз учун ғалаба қозониш учун мотивация бор", - деди Мерино Sky Sports билан суҳбатда.

Киритилди: 22:42, 30.04.2025.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.