Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Улуғбек Бақоев истеъфога чиқарилдими? «Бухоро» матбуот хизмати расмий муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали «Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг тақдири борасида кўплаб миш-миш хабарлар тарқалди. “Бухоро ПФК” ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

"Жамоамизнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолати мухлисларимизни хавотирга солаётгани бор гап. Шу ўринда чемпионатдаги ўйинлар ҳали олдинда эканлиги ва яқин таъқибчилар билан орадаги фарқ катта эмаслигини инобатга олиб, жамоамиз раҳбарияти Улуғбек Истамовичга ишонишда давом этади. Ундан ташқари клуб ва мураббийлар штаби ўртасидаги муносабатлар ижобий кўринишда эканлигини маълум қиламиз.

3 май кунига белгиланган «Машъал» клубига қарши ўйинда жамоамизни Улуғбек Бақоев тайёрламоқда. Вакилларимиз мазкур баҳсда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушади.

Шу ўринда жамоамиз мухлисларидан вилоятимиз бош жамоасини қўллаб-қувватлашда давом этишини ва ғалабали онлар олдинда эканлиги айтиб ўтмоқчимиз!", — дейилади "Бухоро" клуби матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: https://t.me/bukharapfc
Киритилди: 11:40, 03.05.2025.
Ўқилди: 1550 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик