Бугун Суперлигада 8-тур давом эттирилади. Тур доирасида ОКМК ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.
Ушбу ўйин олдидан қизиқарли факт. ОКМК ўз тарихида Олмалиқда "Андижон"га ҳеч қачон мағлуб бўлмаган, 13 та ўйин, 9 ғалаба, 4 дуранг қайд этилган.
Бугунги ўйин соат 19:30'да старт олади.













