Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди. Баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Муборак клуби сафида Исломбек Баратов 53-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, бухороликлар сафида Шоҳруз Норхонов 55-дақиқада мувозанатни тиклади. "Машъал"га ғалаба келтирган голни 90-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев киритди.
"Машъал" 10 очко билан турнир жадвалида 8-ўринда. "Бухоро" 6 очко билан 15-поғонада.













