Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Олтин тўп" мукофоти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Шахсан мен ҳеч қачон "Олтин тўп"нинг катта мухлиси бўлмаганман. У баъзи футболчиларнинг фаолияти ва умидларини барбод қилиб юборган", - деди Венгер L'Equipe билан суҳбатда.
Нуфузли индивидуал совриннинг сўнгги ғолиби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри эди.













