Антонио Кассано, Арда Гюлер ва Ламин Ямалнинг бир хил даражада ўйнашини айтди.
"Гюлерни Ямал билан солиштириш мумкин. Ламин эндигина 17 ёшда, у феномен. Арда Анчелотти жамоасида ўйнамайди, чунки у бошқалар ўзини қулай ҳис қилишини истайди.
Лекин Арда ҳам Ямал каби феномен. Кейинги 15 йил давомида бу иккиси дунёни ақлдан оздиради", — деди "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси.













