Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Мухлислар Жаҳон чемпионатига қайси жамоалар боришини башорат қилишди

Баҳо:
+ | -

Ҳамма футбол ҳақида гапирмоқда. Юртимиздаги барча ОАВ футбол ҳақида ёзишмоқда. Darkchi.uz сайти мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди ва ким жаҳон чемпионатига чиқади деган саволни ўртага ташлади.

Бугун шубҳасиз футбол мавзуси энг долзарб мавзуга айланган десак, муболаға бўлмайди. Гарчи сайтимиз спорт соҳасига ихтисослашмаган бўлсада, сиз азиз ўқувчиларимизнинг спорт, айниқса футбол мавзусидаги мақола ва хабарларга билдираётган фикр-мулоҳазаларингиздан спортнинг ушбу турига юртимизда катта қизиқиш мавжудлигидан дарак беради.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш мусобақаларидаги ўйинлари сабаб, бутун мамлакат бугун ана шу яхши ташвиш билан яшамоқда, десак муболаға бўлмайди. Зеро эртага, ҳаёт-мамот ўйини бўлиб ўтади ва насиб этса Ўзбекистон миллий терма жамоамиз илк марта мундиалда иштирок этиш вазифасини уддалайди.

Хабарингиз бор, 18 июнь, соат 17:00да "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўйини бошланади. Худди шу ўйин билан бир вақтда Ж.Корея-Эрон терма жамоалари ҳам баҳсга киришади. Ана шу икки ўйиндан кейин Бразилияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014га тўғридан-тўғри йўл олган икки терма жамоанинг номи маълум бўлади. Умид қиламизки, улардан бири албатта ҳамюртларимизга насиб этади.

Сайтимизда ўтказилган сўровномада ҳам сиз азизлардан ана шу икки бахтли терма жамоалар жуфтлигини кўрсатиш сўралганди. Демак ушбу сўровноманинг якуний натижаларини эълон қилиш фурсати етди. 

Демак, «ЖЧга қайси жуфтлик йўл олади?» сўровномасида 700дан зиёд фойдаланувчи иштирок этган бўлса, шундан:

1. 483 киши ёки 68% - Ўзбекистон ва Ж.Корея;

2. 156 киши ёки 22% - Эрон ва Ж.Корея;

3. 71 киши ёки 10% - Ўзбекистон ва Эрон терма жамоаларининг ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма олишини билдириган.

Кўриниб турибдики, аксарият мухлислар миллий термамизнинг мундиалга боришига ишонмоқда. Сўровномада келтирилганидек Ўзбекистон ва Ж.Корея гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни олиши учун 18 июн куни ҳар икки терма жамоа ғалаба қозониши керак ёки Корея дуранг ўйнагани баробарида Ўзбекистон Қатар устидан 5:0 ҳисобида йирик ғалаба қозониши талаб этилади.

Манба: www.darakchi.uz
Киритилди: 17:21, 17.06.2013.
Ўқилди: 7945 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.