Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Учрашувни яхши бошладик. "Қизилқум" жамоасини ўрганиб чиққандик, таркибида бўйдор футболчилар кўп. Улар ва биздаги ҳужум имкониятларини чамалаб чиқдик. Айтиб ўтганимдек, ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлиб гол урдик. Иккинчи бўлим бошида сусткашликларга йўл қўйдик. Ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Охиригача курашдик ва гол урдик. Дуранг ҳам назаримда ёмон натижа эмас.

— "Қизилқум"да ишлагансиз, биламиз. Шундан келиб чиқса, бу жамоани ўрганиш сизга қийинчилик туғдирмадими?
— Бу ҳақида ўйламадим. "Қизилқум"нинг таркиби жуда кучли. Мен кўрган таркиб деярли ўзгариб кетган. Рақиб якка курашларда кўпроқ устунликка эга бўлди.

— Муртозаев ва Машович 2 тадан гол уришди. Қайси футболчини кучлироқ деб ҳисоблайсиз?
— Менинг футболчим кучли (кулади). Бақувват, майдонда агрессив ҳаракат қилади. Охирги ўйинларда янада яхши ўйнаяпти.

— Жамоа томонидан 9 та ўйинда 6 та гол киритилди. Бу кам эмасми?
— Кўп гол ҳам ўтказиб юбордик. Кейин кам гол ураяпмиз. Ҳозир кийиниш хонасида ҳам айтдим, зич ўйнаш ҳозирги Суперлигада талаб этилмоқда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 08:59, 12.05.2025.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.