"Реал Мадрид"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа билан ҳамкорликни узайтиради.
Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, юлдузли ҳужумчи янги меҳнат шартномасига имзо чекади. Шартнома 2030 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Унинг маоши 20 миллион еврони ташкил қилади. Бонусларни ҳисобга олсак, маош 30 миллионгача ошиши мумкин.
Винисиус ва "Лос Бланкос" ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.













