"Астон Вилла" марказий ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс ёзда Осиёга кўчиб ўтиши мумкин.
Fichajes хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" 28 ёшли бельгиялик футболчи учун бирмингемликларга 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Ҳозирда Тилеманс Transfermarkt порталида 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
У жорий мавсумда 52 та ўйинда 5 та гол уриб, 10 та ассист амалга оширди.













