Жереми Фримпонг "Байер"дан "Ливерпуль"га ўтмоқда.
Kicker маълумотларига кўра, томонлар келишувни якунлашга яқин, сўнгги тафсилотлар қолди.
"Ливерпуль" ўнг қанот ҳимоячиси учун товон пули тўлашга тайёр - тахминан 40 млн евро. Нидерландиялик футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланади.
Жереми жорий мавсум Бундеслигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.