"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг агенти футболчига "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётгани ҳақидаги ОАВ хабарларига изоҳ берди.
"Биз бошқа ҳеч қайси клуб билан музокара ўтказмаяпмиз. Дани ҳозир Барселонада жуда бахтли - у совринлар ютмоқда ва ажойиб жамоанинг бир қисми.
Миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Аммо, албатта, келажакда нима бўлишини ҳеч қачон билмайсан," - деди Энди Бара.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар футболчини ўтган йилнинг августида "Лейпциг"дан 55+7 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Дебют мавсумида 27 ёшли испаниялик 37 та учрашувда 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













