Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Роналдуга 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда — Mirror

Баҳо:
+1 | -

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келажаги ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда. Англиянинг Mirror нашри тарқатган маълумотларга кўра, футболчига турли қитъалардан бешта клуб даъвогарлик қилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Роналдунинг хизматларига Португалиянинг “Спортинг”, Саудия Арабистонидан “Ал-Аҳли”, АҚШнинг “Лос-Анжелес”, Англиянинг “Челси” клуби ҳамда Туркиянинг “Бешиктош” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айни дамда 40 ёшли Криштиану Роналду “Ан-Насср” сафида тўп сурмоқда. Клуб Саудия Арабистони Про Лигасида тўртинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсум Элит Осиё Чемпионлар йўлланмасига эга чиқа олмади. Шу боис кўплаб ОАВда ҳужумчи шартномаси якунлангач, риёдликлар сафини тарк этиши борасида хабар тарқалди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Криштиану ватанига қайтмоқчи эканлиги борасида хабарлар чиққан эди. У фаолиятини бошлаган клуб — “Спортинг” сафида карьерасини тугатишни истаётгани айтилганди.

Маълумот учун, унинг “Ан-Насср” клуби билан тузган шартномаси якунланишига атиги олти ҳафта вақт қолган. У жорий мавсум Риёд клуби таркибида 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 33 та гол ҳамда 3 та ассист ёздириб қўйган. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 12 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:53, 18.05.2025.
Ўқилди: 8929 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик