"Манчестер Сити" "Милан" ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерснинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.
"Россонерилар" ўзининг асосий футболчиси билан хайрлашишни истамайди, бироқ Тижжани бу трансферга қизиқмоқда, чунки у Хосеп Гвардиола бошқарувида ўйнашни хоҳлайди, дея хабар беради журналист Даниеле Лонго.
Музокаралар жадаллик билан давом этмоқда ва "шаҳарликлар" вакиллари тез орада кейинги муҳокамалар учун Италияга келишади.













