Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лиоенль Месси ва унинг отаси Хорхе Мессига солиқларни тўлашдан бош тортганлиги учун расман айблов қўйилди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Месси ва унинг отаси 2006 - 2009 йиллар мобайнида 4 миллион евро миқдоридаги даромадларини яширишганликда айбланишмоқда. Эндиликда ота-ўғил 17 сентябрь куни бўлиб ўтадиган суд жараёнида иштирок этишади.













