Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

"Барселона" Рэшфордни сотиб олмайди, "МЮ" футболчини қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби англиялик футболчи Маркус Рэшфордни ижара муддати якунлангач, "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олишни режалаштирмаяпти. "Кўк-анорранглилар" молиявий сабабларга кўра футболчидан воз кечишга қарор қилди - уларда тўлақонли трансфер учун пул йўқ, деб ёзади Sport.es нашри.

"Манчестер Юнайтед" Рэшфордни ўз сафига қайтаришга умид қилмоқда. Бир кун аввал клуб Маркусни режаларига киритмаган мураббий Рубен Аморимни истеъфога чиқарган эди. Янги мураббий қўл остида Рэшфорд таркибда мустаҳкам ўрнашиб олиши мумкин, деб ҳисобламоқда "МЮ" раҳбарияти.

Маркус Рэшфорд "Барселона" сафида 2025 йилнинг июлидан буён ижара асосида тўп тепиб келмоқда. "Кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда у еттита гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:09, 07.01.2026.
Ўқилди: 3130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.