Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ФИФА вакиллари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Айни вақтда Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2013 йилги жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 20 июнни «Сrowne Plaza» меҳмонхонасининг тренажёр залларида, чигалёзди машқлар билан бошлашди. Куннинг иккинчи ярмида эса, аввалдан белгиланган режа бўйича, «Бурсаспор» футбол клубининг Вакифкўй манзилидаги базасида техник-тактик машғулотлар ўтказилди.

Техник-тактик кўникмаларни янада мукаммаллаштиришга қаратилган умумий машғулотларни, бош мураббий Аҳмаджон Мусаев назорати остида, ёрдамчи мураббийлар – Алексей Евстафеев ва Олим Шокиров олиб боришди. Дарвозабонлар мураббийи Марат Галимов эса терма жамоа посбонлари – Асилбек Омонов, Акмал Турсунбоев ва Баҳодир Мирсоатов билан изчил шуғулланди. Машғулотларнинг биринчи қисмида футболчилар тўпни назорат қилиб туришга қаратилган машғулотларни ҳам ўтказишди. Машғулотлар жуда кўтаринки руҳда ўтаётгани, футбочлилар завқ билан шуғулланаётганини алоҳида қайд этиш зарур.

Машғулотларнинг иккинчи қисмида ёшлар терма жамоасининг асосий зарбдор кучи бўлиши кутилаётган футболчилар гуруҳи – терма сардори Владимир Козак, 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари қаҳрамонларидан бири Аббосбек Махсталиев, «Пахтакор»нинг иқтидорли ярим ҳимоячилари – Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машарипов, «Олмалиқ» сафида мавсум кашфиётларидан бирига айланган Диёржон Туропов ва «Локомотив» марказий ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев, бош мураббий Аҳмаджон Мусаев кўрсатмалари бўйича, стандарт вазиятларни янада самарали амалга ошириш устида фаол ишлашди.

Вакифкўйдаги машғулотларга жўнаш арафасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари «Crowne Plaza» меҳмонхонасининг анжуманлар залида ФИФА ва мусобақа ташкилотчилари вакиллари билан учрашишди. Учрашувда ФИФА вакиллари футболчиларга ўйин қоидаларига доир видеолавҳаларни намойиш этишди (қайси вазиятлар учун сариқ карточка берилади, қайси вазиятларда ҳакамлар билан тортишмаслик керак ва ҳакозо). Бундан ташқари, мусобақа ташкилотчилари футболчиларнинг тегишли ҳужжатларини текшириб чиқишди. Шунингдек, учрашув давомида терма жамоа менежерлари мусобақа расмийларидан бир қатор зарур маслаҳатлар ва қўлланмаларни олишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 21 июнь, жума куни машғулотларни Бурсадаги «Отатурк» стадионида («Bursa Ataturk Stadium») ўтказади. Ушбу стадион ЖЧ-2013 давомида гуруҳ босқичидаги олти, хусусан, Ўзбекистон – Янги Зеландия (23 июнь, Тошкент вақти билан 20:00) ҳамда Хорватия – Ўзбекистон (26 июнь, Тошкент вақти билан 23:00) учрашувларига, шунингдек, нимчорак, чорак ва ярим финал босқичларида биттадан ўйинга мезбонлик қилади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг «Отатурк» стадионидаги машғулотлари Тошкент вақти билан 21:15да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 01:15, 21.06.2013.
Ўқилди: 5842 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.