Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Насаф» кеча янги формада майдонга тушди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча «Насаф» жамоаси ўз майдонида Олий лига 11-тури доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Стадионда йиғилган мухлислар яна бир янгиликка гувоҳ бўлишди.

Кеча «Насаф» футболчилари мутлақо янги дизайнда ишланган, дунёга машҳур «Adidas» формасида майдонга тушишди. «Насаф»нинг бу йилги мавсумда янги эпикировкага эга бўлиши ҳақида гаплар бор эди ва ниҳоят уларга бу янги формалар тақдим этилди. Янги формалар уч хил рангда бўлиб, оқ, кўк ва қора ранглардан иборатдир.

Биз бу ҳақда маълумот олиш учун «Насаф» ПФК тижорат бўлими бошлиғи Заҳро Каримовага мурожаат қилдик.

«Футболчиларимиз янги формаларда кеча ўз майдонимизда илк марта майдонга тушишди. Аслида улар Ўзбекистон кубогининг 1/4 финали дастлабки учрашуви «Нефтчи»га қарши ўйинда ҳам мана шу янги формада майдонга тушишган эдилар. Формалар уч хил рангдан иборат оқ, кўк ва яна қўшимча қора ранглардан иборат. Эпикировка тўпламига футболчилар учун барча кийимлар киради, яъни қишки ва ёзги ҳамда машғулот кийимлари ҳам бор, бу йил футболчиларга янги оёқ кийимлар (бутсилар) ҳам харид қилдик. Умид қиламизки, мана шу ҳам футболчиларимизга қандайдир яхши кайфият улашади ва улар Рўзиқул Бердиев бошчилигида янги муваффақиятларни қўлга киритадилар», — дейди Заҳро Каримова.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:00, 21.06.2013.
Ўқилди: 6161 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.