"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси финалида "Интер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:0) ҳужумчи Усмон Дембеленинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Олтин тўп"ни Усмонга берган бўлардим. У "Олтин тўп"га арзийди. Жамоани ўз ортидан мана шундай эргаштириш керак. Голлар, унвонлар, пешқадамлик, ҳимоя, у қандай прессинг қилди... Усмон - "Олтин тўп" учун менинг танловим. Ҳеч қандай шубҳа йўқ," - дея Энрикенинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.













