Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Барселона" бўлажак киперини ижарага юбормоқчи

Баҳо:
+ | -

"Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсия "Барселона"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.

24 ёшли футболчига Англия клублари ҳам қизиқмоқда, бироқ “кўк-анорранглилар” бу пойгада пешқадамлик қилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Барса" яқин орада Гарсия бўлажак мавсумда асосий дарвозабон бўладими ёки йўқми, буни ҳал қилади.

Эҳтимол, футболчи ижарага юборилади, Марк-Андре тер Штеген ва Войцех Шесни эса Ханс-Дитер Флик жамоасида “биринчи рақамли” мақоми учун курашни давом эттириши мумкин.

Бироқ, Каталония гигантлари ҳар қандай ҳолатда ҳам потенциал янги футболчини узоқ муддатли келажакда лойиҳанинг асосий фигураси сифатида кўришади.

Киритилди: 18:04, 02.06.2025.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.