Каталониянинг "Барселона" клуби ёзда кутилмаганда ўзининг юлдуз футболчиси билан хайрлашиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Ханс-Дитер Флик шогирдлари ўтган мавсумнинг кўп қисмини хочсимон пайларидан жароҳат олиб ўтказиб юборган дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан хайрлашишга тайёр.
Қайд этиш жоиз, “Барселона” эндиликда “Эспаньол” дарвозабони Жоан Гарсияни сотиб олишга яқин турибди.
Манбага кўра, испаниялик янги мавсумда "кўк-анорранглилар"нинг биринчи рақамли футболчиси бўлади.













