«Арсенал» футболчиси Андрей Аршавин «Зенит» жамоасига қайтди ва шартнома имзолади. Бу ҳақда «Спорт днём за днём» нашри хабар бермоқда.
«Зенит» устози Лучиано Спалетти ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер футболчининг жамоага қайтишига розилик билдиришди.
Шартнома 2+1 кўринишида имзоланади.
Аршавин «Зенит»га текинга тушди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жозики, футболчи «Арсенал»дагига қараганда икки баробар кам маош олади. Андрей Лондонда йилига 4,5 миллион евро маошга қаноат қиларди.













