Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Испаниялик журналист «Реал»нинг янги трансфери ва Родригонинг келажаги ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг El Chiringuito телеканали журналисти Хосеп Педрероль «Реал Мадрид» жамоасининг трансферлари ҳақида маълумот берди.

Манбанинг хабар беришича, «Реал» Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасида тўп сураётган чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни сотиб олиш бўйича келишувга эришган ва футболчини Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоа сафида ўйнатиш учун шартнома тузиш арафасида турибди. Бунинг учун мадридликлар португалиялик клубга маълум миқдорда компенсация тўлайди. Қайд этиш жоизки, «Бенфика» ҳам ушбу мусобақада иштирок этади.

Шунингдек, Педрерольнинг таъкидлашича, «Реал» раҳбарияти бразилиялик вингер Родриго Гоэс жамоада қолишни исташ-истамаслиги борасида олдингидай ишончга эга эмас. Клуб футболчининг кетиш эҳтимолини истисно қилмаяпти ва унга муносиб ўринбосар қидирилиши мумкин.

Маълумот учун, 22 ёшли Каррерас ўтган мавсумда «Бенфика» таркибида барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этган, 4 та гол урган ва 5 та голли пас билан тўплаган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор баҳоси 35 миллион еврони ташкил қилади.

Родриго эса ўтган мавсумда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатма билан иштирок этган. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt'да келтирилган маълумотга кўра, унинг тахминий нархи 100 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:06, 04.06.2025.
Ўқилди: 4988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.