Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

"Барса" Бальде ўрнига Гримальдони сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Алекс Гримальдо "Барселона"га қайтиши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби Алекс Бальде ва Жерар Мартиннинг ўйинидан мамнун, бироқ улар иккинчисининг юқори савияда ўйнашга тайёрлигига шубҳа қилишмоқда. Шу сабабли, "Блауграна" спорт директори Деку, агар Бальде жароҳат олган бўлса ёки унга дам олиш учун вақт берилса, майдонга тушадиган тажрибали чап қанот ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи.

Бу позицияда ўйнаётган ўйинчилар ичида "Барселона"га энг кўп ёққани Гримальдо бўлиб турибди. Клуб унинг савияси, тажрибаси ва "Барселона" услубидаги билимини юқори баҳолайди.

Футболчининг ўзи "Байер"ни тарк этиб, Ла Лигага қайтмоқчи. Немис клуби тегишли таклиф тушса уни қўйиб юборади.

Гримальдонинг шартномасида унинг бозор қийматидан сезиларли даражада паст бўлган озод қилиш банди борлиги айтилмоқда. Бу сумма 15-18 миллион еврони ташкил қилади.

Испаниялик футболчи ўтган мавсумда Бундеслигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:21, 04.06.2025.
Ўқилди: 2614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.