Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Испания прокуратураси “Реал” футболчиси учун 4 йиллик қамоқ жазоси талаб қилмоқда

Баҳо:
+-1 | -1

Испания прокуратураси Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Рауль Асенсио учун 4 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Асенсио вояга етмаган қиз иштирокидаги видео ёзувни сақлаш ва уни бошқа шахсларга кўрсатишда айбланмоқда. Бундан ташқари, яна бир жабрланувчи Асенсио устидан шунга ўхшаш даъво аризасини тайёрламоқда. Ҳар икки жабрланувчига “психологик жароҳат ва стресс синдроми” ташхиси қўйилган, уларнинг фикрига кўра, Асенсионинг машҳурлиги ҳолатни янада оғирлаштирган.

Рауль Асенсио жабрланувчилар билан яқин муносабатда бўлмаган. Бироқ у шахсий ахборотни тарқатиш ҳамда вояга етмаган шахсга оид ножўя мазмундаги материални намойиш этиш билан боғлиқ моддалар асосида айбланмоқда.

Прокуратура маълумотига кўра, Асенсио ушбу видеони рухсатсиз тарзда қўлга киритган ва уни бошқа бир кишига кўрсатган. Шу боис у қуйдаги ҳолатлар бўйича айбланмоқда:

- Видеоёзув жабрланувчиларнинг розилигисиз тайёрланган,
- Жабрланувчилар материалнинг ўчирилишини сўраган,
- Видеодаги шахслардан бири вояга етмаган бўлган.

Шикоятга кўра, жабрланувчи томон Асенсиога нисбатан қуйидаги миқдорларда моддий ва маънавий зарарлар учун компенсация талаб қилмоқда:

27 000 евро – вақтинчалик руҳий ва жисмоний жароҳатлар учун,
21 000 евро – стресс ва психологик асоратлар учун,
10 000 евро – маънавий зарарлар учун

Шунингдек, жабрланувчи томон адвокатлари Асенсиони кунига 10 евро ҳисобида 20 ой давомида жарима тўлашга, шунингдек, “Реал” футболчиси сифатидаги мақомини инобатга олган ҳолда 58 минг евро миқдорида қўшимча моддий компенсация тўлашга мажбур этишни талаб қилмоқда. Яна уч нафар гумонланувчи учун эса 4 йил-у 10 ойлик қамоқ жазоси сўралган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:46, 04.06.2025.
Ўқилди: 6038 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4986]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2802]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2435]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2391]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2159]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1998]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1780]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1659]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1656]

Моуриньо «Барселона» ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: «Ҳайрон қолмадим» [1579]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик