Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

ЖЧ-2026 саралаш. БАА - Ўзбекистон ўйинини ким шарҳлаши аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

"Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш бу мамлакатимизнинг барча мухлислар кутаётган воқелик. Барча шу орзу йўлида бир тану-жон бўлаётганини сезяпмиз.

Ҳатто трансляциялар йўналишидаги рақобат ҳам четга сурилиб MTRK Sport ҳамда ZÓR TV кучларни бирлаштириб, мухлислар учун унутилмас эфир тақдим этиш ниятидалар.

Даставвал Хайрулла Ҳамидов ва мен (Даврон Файзиев) иккимиз икки хил каналда бўлиниб шарҳлашимиз керак эди. Лекин, “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракати (Uzbekistan: Land of Talents) ташаббускорлари билан биргаликда футболимизнинг 34 йиллик тарихида энг муҳим учрашув эфирини коллабрация қилиш ғоясини илгари сурдик. Иккала телеканал ва давлатнинг юқори мартабали масъуллари қўллаб-қувватлади, бу учун миннатдормиз.

Мен жамоа билан Абу Дабида йиғиндаман, Хайрулла ака бугун етиб келдилар. Шарҳловчилар кабинкаси тайёр. Насиб қилса, ўз йўналишимизда биз ҳам терма жамоамиз билан елкама-елка туриб жангга киришамиз. Биламан, сиз ҳам ёнимизда турасиз", — дея ёзди Даврон Файзиев ўзининг телеграмдаги канали орқали.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 20:59, 04.06.2025.
Ўқилди: 3956 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.