Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга Англия Премьер-лигаси ва Саудия Арабистони чемпионати клублари қизиқиш билдирмоқда. Журналист Ферран Корреаснинг ёзишича, "кўк-анорранглилар" ўзларининг ёш тарбияланувчиси билан хайрлашмасликка қарор қилишган.
Қайд этилишича, Фермин "Барселона" кийиниш хонасида яхши обрўга эга ва бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг ишончига сазовор бўлган. Футболчи раҳбариятга ўзи келиб, илтимос қилган тақдирдагина жамоани тарк этишига рухсат берилади. Эслатиб ўтамиз, Фермин ўтган мавсумда асосий таркибда барқарор ўйин амалиёти олмади.













